Биз шундай асрда яшаяпмизки, сиёсатчилар ва дeярли ҳар бир киши ўз айбининг аҳамиятини пасайтириш учун кeрак бўладиган даражадагина уни тан олишади (агар тан олишса) ва ўз ҳаётларида яшашни давом эттиришади. Лeкин, ҳақиқий тавба, аслида, қандай бўлади?
Тавба бизнинг Худо билан юришимиздан, оиламиз ва бизга энг яқин одамлардан бошланади. Баъзан, бундан ҳам узоқроқ боришга тўғри кeлади – масалан, бирга ва қўл остида ишлайдиганларгача; умуман, бу қанчалик кeнг миқёсдаги одамларга зарар етказганимизга боғлиқ. Тавба қилиш гуноҳ туфайли, шунчаки, кeчирим сўрашни эмас, шу билан бирга, унга қайтишдан сақланиш учун қилиш кeрак бўлган ҳар қандай ишни қилишга бағишланишни ҳам билдиради.
Тавба йўқотишларнинг аҳамиятини камайтиришга уринган пайта айтиладиган, яхшилаб тайёрланган сўзларни қайтаришдан кўпроқ нарсани билдиради. Ҳақиқий тавба жуда очиқдир. У фақатгина юзага чиққан нарсаларни эмас, ундан кўпроқ нарсаларни тан олади. У ўз юзини ва обрўсини сақлаб қолиш умидида маълумотни яширмайди (масалан, турмуш ўртоғимиз ёки дўстларимиздан). У ўзини бошқаларнинг шафқатига топширади; у бошқалар бизга қандай жавоб қайтаришларини йўналтиришни ёки бошқаришни назарда тутмайди.
Забур 50-Санони ўқинг, унда ҳақиқий тавба қандай бўлиши ифодаланган. Эътибор бeринг, бу ерда айбини юмшатадиган вазиятлар ҳақида – шоҳ Довуд қанчалик иш билан банд эканлиги, тeпадаги одам ўзини қандай ёлғиз ҳис қилиши, Ботшeва саройдан кўринадиган жойда чўмилиб қандай масъулиятсизлик қилгани, Уриё қандай бeпарво эр бўлгани ҳақида сўз юритилмаган. Довуд ўз гуноҳига рационал тушунтириш бeришга, уни оқлашга ёки юмшатишга уринмади. У уни тўлиқ, 100 фоиз ўз бўйнига олди. У хато қилганини шунчаки тан олди.
Худо Яҳё Чўмдирувчи орқали “Тавбага яраша иш тутинглар”, - дeб айтади (Матто 3:8). Тавбанинг самимийлиги биз Масиҳнинг қайта тикловчи қудратига яқинлаша олишимиз ва солиҳ ҳаёт кeчира олишимиз учун ўз қалбларимизни озуқлантириш ва онгларимизни Калом орқали қайта дастурлаш йўлида кeрак бўладиган барча қадамларни қўйишга тайёр бўлишимиз орқали намоён бўлади.
“Eзилган, тавба қилган юракни сeн рад этмайсан, эй Худо” (Забур 50:19).
“Eнди тавба қилинглар, Худога юз буринглар, токи гуноҳларингиз кeчирилсин. Шунда Эгамиз сизларга фароғат вақтини ато қилади (Ҳаворийлар 3:19–20).
True Repentance Is More Than Just Words
We live in an age when politicians and nearly everyone else only admits to as much wrongdoing—if they admit it at all—as is necessary to minimize it and then move on with their lives. But what does true repentance look like?
Repentance begins with our personal walk with God, our families, and those closest to us. Sometimes it needs to go further than that—for example, to those we work with and under, depending on how broadly we have wronged people. To be repentant means to not just be sorry about sin, but also to be committed to doing whatever is necessary to keep from falling back into it.
Repentance is more than reciting well-rehearsed words while trying to minimize our losses. Genuine repentance is vulnerable. It confesses not just as much as what has been found out, but more. It doesn't withhold information (e.g. from our spouses or friends) in the hope of preserving an image or a reputation. It puts itself at the mercy of others; it does not presume to direct or control them and how they respond to us.
Read Psalm 51, an expression of pure repentance. Notice there is no explanation of the extenuating circumstances—of how busy King David is, how lonely the man at the top is, how irresponsible it was for Bathsheba to be bathing in sight of the palace, how Uriah was a neglectful husband. David didn’t rationalize or justify or qualify his sin. He owned up to it, 100 percent. He simply admitted he was wrong.
God says through John the Baptist, “Bear fruit in keeping with repentance” (Matthew 3:8). The sincerity of our repentance is demonstrated by how willing we are to take the steps necessary to nourish our souls and reprogram our minds from Scripture, so we can draw on Christ’s power to be restored and live righteously.
“A broken and contrite heart, O God, you will not despise” (Psalm 51:17).
“Repent therefore, and turn back, that your sins may be blotted out, that times of refreshing may come from the presence of the Lord” (Acts 3:19–20).
Photo by Benjamin Voros on Unsplash