Мартин Лойд Жонс “Дунёга нима бўлган?” деб сўради. “Уруш ва барча бахтсизликлар, одамлар ўртасидаги ихтилофлар ва тартибсизликларнинг сабаби нима? Бу саволларга фақат битта жавоб бор - бу гуноҳ. Бошқа ҳеч нарса эмас, фақатгина гуноҳ.”
Дунёнинг азоб-уқубатлари ва бахтсизликларида таълимнинг, имконият ёки ресурсларнинг етишмаслиги билан боғлаш одатий ҳол. Агар биз кўпроқ билганимизда ёки бизда кўпроқ бўлганида эди, албатта, яхшироқ бўлган бўлар эди, дейишади. Йўқ. Бизнинг асосий муаммомиз бу - гуноҳ.
Худосиз доимий бахтни топиш мумкин эмас, гуноҳ эса бахтнинг манбаи бўла олмайди.
“Гарчи гуноҳ барча бахтсизликларимизнинг сабаби бўлсада, уни англаш бахтга эришишнинг дастлабки қадамидир”, деб ёзади Стефан Чарнок.
Гуноҳ тўғридан тўғри англаш, эътироф этиш ва тавба қилиш орқали ҳал қилиниши керак. Биз фақат кечирим орқали Худо билан бир бўламиз ва шу тариқа бахтга эришамиз.
Муқаддас Худонинг олдида гуноҳкор эканини англамаган ҳар қандай инсон энг оғир аҳволда бўлади. Кўричаги ёрилган одам оғриқни ҳис қилмаса нима бўлади? У касалхонага бориш ўрнига уйда хурсанд бўлиб кино кўриши мумкин. Кейин у вафот этади.
Гуноҳ мутлоқ бахтни ўлдиради.
Пуритан ва Кембриж Унивеситети профессори Вилям Витакер (1548–1595) “биз учун яратилган бахтни гуноҳ қилиб йўққа чиқарамиз” дейди. Бу Одам Ато ва Момо Ҳаво Жаннатда қилган ишнинг яққол тасвири ва кўпчилигимиз ҳам шундай қилиб бахтимизни йўқотамиз.
Вилям Бейтс: “Гуноҳнинг энг зарарли таъсири қалбни Худодан ажратиш, бахтни қайта тиклаш эса У билан бирлашишдир”, дейди. Худо бахтнинг манбаи ва гуноҳ бизни Худодан айиради деган фикрлар гуноҳ бизни бахтдан маҳрум қилади деган хулосага олиб келади.
Иблис Худо ва бизнинг бахтимиз кушандасидир. У Худодан бахтни тортиб ололмаса-да, лаззатланиш орқали қармоққа илинтириб, бизга зиён етказишга ҳаракат қилади. Биринчи марта гиёҳванд моддани тортиб кўрилиши, спиртли ичимликнинг товуши ёки ноқонуний жинсий алоқанинг лаззати дастлаб яхши туюлади. Бироқ кейин хурсандчиликнинг таъмини берадиган айнан шу нарса бизни ҳақиқий ва доимий хурсандчиликдан маҳрум қилади. Гуноҳ - бу хурсандчиликнинг асосий қотилидир.
Гуноҳ қилиш Худо билан муносабатни бузишдир. Шу сабабли, бахтнинг энг катта душмани гуноҳ ва энг катта дўсти эса кечирим ҳисобланади. Гуноҳимизни эътироф этиш бизни бахт берувчи Худо билан бирлаштиради.
Агар биз гуноҳ ҳеч қачон бизнинг фойдамизга хизмат қилмаслигига ишонсак, бу кўпгина бошқа қийин қарорларни қабул қилишда ойдинлик беради, ва биз бунда одамларга тўғри иш қилишда ёрдам беришни ёки уларга бахтли бўлишга ёрдам беришни танлашимиз кераклигини тасаввур қила оламиз.
Масалан, аборт қилиш бегуноҳ боланинг ҳаётига зомин бўлиш, деб ишонган ёш аёл менга дугонасини яхши кўрганлиги сабабли аборт қилиш учун уни шифохонага олиб боришини айтди. У: “Агар сиз кимнидир яхши кўрсангиз, гарчи бунга қарши бўлсангиз ҳам шундай қиласиз”, деди.
Мен ундан, “Агар дўстингиз ота-онасини ўлдиришни хоҳласа ва қўлида қурол бўлса, уни ота-онасининг уйига олиб борасизми?” деб сўрадим.
“Йўқ, албатта.”
Аборт қилдириш қонуний, катта одам ўлдириш эса қонунга зид. Абортнинг қонуний эканлигини ҳисобга олмасак, у ҳам қотилликка киради-ку?! Болани ўлдириш ҳеч қачон онага фойда келтирмайди - у охир оқибат бахтдан кўра, онага бахтсизлик келтиради. Кўпинча яхши кўрганимиз учун биз одамлар ноҳақ бўлсада, шу нотўғри ҳаракатларни қилишига ёрдам берамиз, уларни бахтдан маҳрум қиламиз. Бундай “севги” билан ўзимизни табрикласак бўлади, лекин агар бу “севгимиз” уларнинг ҳаётини барбод қилса, бундан уларга нима фойда?
Бу қониқтирмагани учун, гуноҳ кучайиб боради.
Гиёҳвандликда гуноҳнинг ҳамма турини кўриш мумкин. Дастлаб, у бахш этадиган бахт бахтсизликни энггандек бўлади. Лекин охир-оқибат бахтсизлик ошиб, бахт тугаб боради. Бу камайиш қонунининг қайтиши деб номланади. Ҳаёт ваъда қилиниб, ўлим келтирилади. Ҳар бир наркотик, спиртли ичимлик ва порнографияга муккасидан кетган инсон кейинги юқори даража олдингисига қараганда камроқ қониқтирадиган бўлишининг тирик исботидир.
Героинга тобе бўлиб қолганлар дастлаб гиёҳванд моддани хурсанд бўлиш учун қабул қилади. Эс-хушлари жойида бўлганда героиннинг оқибатлари учун ундан ва бу оғуга тобе бўлиб қолганлари учун ўзларидан нафратланадилар. Бироқ, қисқа муддат роҳатланганлиги ҳақидаги хотиралар бу азоб-уқубатларидан устун келади. Бу азобдан қутулиш учун, бу сафар давомий бахт олиб келади деб ўйлаб яна ўша заҳри қотилни қабул қилишади. Лекин бу ҳеч қачон бахт олиб келмайди.
Яхши натижа чиқиб қолар деб, бир аҳмоқона ишни қайта-қайта бажариш ақлсизлик бўлса, гуноҳ нафақат ақлсизликка етаклайди, балки унинг ўзи ақлсизликдир.
Нимага ружу қойганингиздан қатъий назар, у пулпарастлик бўладими, кокаинми, порнография ёки қудрат бўладими - ҳар қандай гуноҳ: “Бу сафар бошқача бўлади”, деб ишонтиради. Бироқ, у бахт номи остида бизни ўлдириб боради.
Нопок ҳаёт тарзини танлаш чексиз бахтсизликка етаклайди.
Тарихан, маданиятимизнинг “бахт” савдогарлари деб аталмиш мода, кино ва мусиқа саноати - асосан эркаклар томонида бошқарилган. Бу соҳаларда тарғиб қилинган ахлоқсиз қадриятлар ёш қизларни фоҳишаликка етаклаган ва буни ёқимли эканлигига ишонтиришган. Қиз тасодифий жинсий алоқада бўлади ва кейинчалик севади деб ўйлаган йигити уни рад этади, хурмат қилмайди ва ундан нафратланади. Орзулари ёмон тушга айланади. Кейинги сафар бошқача бўлишига умид қилиб, бошқа йигит билан жинсий алоқада бўлади – бу қайта-қайта у то ўзига бўлган ҳурматни йўқотгунича давом этади.
Бир неча он йиллар давомида ёлғончи “болангни ўлдир” деган гапни салгина бошқачароқ, қилиб “ҳомиладорликни тўхтатсанг” бахтли бўласан, деб оналарни ишонтириб келган. Кўплаб аёллар билан бу борада гаплашганимда, йиллар ўтган бўлса-да аборт қилганлари учун ҳалигача азоб чекишларини айтишган. Абортнинг салбий жисмоний ва психологик оқибатлари, жумладан депрессиянинг юқори даражаси ва ўз жонига қасд қилиш кабилар қайд этилган. Уларга бахт олиб келади деб қилинган абортдан кейин аёллар бунинг оқибатларини енгиб ўтиш учун абортдан кейинги қўллаб-қувватловчи гуруҳларга қатнайдилар.
Бизнинг маданиятимиз одамларни порнография кўришга ҳам ундайди. Бахтни ваъда қилишади, ўрнига эса уят, ёлғизлик, қайғу-алам олиб келади ва борган сари бузуқлик ва қоронғуликка тортиб кетаверади.
Худди шу каби, баъзилар бир жинсли (гомосексуал) ҳаёт тарзида бахт топаман деган фикрга алданиб қолганлар. Лекин ўз хоҳишларига таслим бўлгач, ҳаётлари бахтсиз якун топади.
“Гей” атамаси ижобий саналсада бунда фожеавий истеҳзо бор, у тарихда салбий маънода ишлатилган “содомит” ва нейтрал жаранглайдиган “гомосексуал” атамасининг бошқача шаклидир. Гей сўзи қанчалик яхши жарангламасин, [Инглиз тилида бу “гей” сўзи йиллар олдин “бахтли” маъноси бор еди. Шу кунларда бошқа маъноси берилган] бу бесоқолбозлар ўртасидаги жонига қасд қилиш бўйича далиллар кўплигини кўрсатади:
Бесоқолбоз ва лесбиан ёшлар ўртасида жонига қасд қилиш хавфи қарама-қарши жинс вакиллари билан жинсий алоқа қиладиган ёшларга қараганда ўн тўрт марта юқорироқдир.
30 ва 45% ўз жинсини ўзгартирган инсонлар ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабар берилади.
Мен бу статистика маълумотларни диний консервативлардан эмас, бесоқолбоз ва лесбиан муаммоларига оид дунёвий сайтдан олдим. Йигирма беш йил олдин жинсий ориентатсия ва руҳий саломатлик бўйича олиб борилган тадқиқотлар тахлилига кўра, “бесоқолбозлар ва икки жинсга эга бўлганлар қарама-қарши жинсга мойиллиги бўлганларга нисбатан 50% кўпроқ тушкунликдан ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишдан азият чекади.”
Кўп йиллар давомида энг катта бахтсизлик бу бошқаларнинг норозилиги сабаб келиб чиққан камситилиш туфайли деган фикр кенг тарқалган эди. Жамият бесоқолбозларнинг ҳаёт тарзини қабул қила бошлаган бўлса-да, бахтсизлик ҳатто ўша муҳитда ҳам сақланиб турибди. Бир жинслиларнинг никоҳи қонуний бўлсада, бу унинг табиатини ўзгартирмайди ёки бу никоҳдаги инсонларга етказиладиган зарарни бартараф этмайди.
Шу каби, гей ва лесбиан бўлмаган кўплаб инсонлар зинонинг бахтли бўлиш ҳақидаги ёлғон ваъдаларига ишониб ҳаётларини барбод қилганлар. Мен бошқа билан жинсий алоқада бўлган (зино қилган) ларнинг кўпини биламан ва улар ҳалигача бу қилган ишларидан афсусдалар.
Шоҳ Сулаймон ўзи хоҳлаган “унга завқ келтирадиган” (Воиз 2:8) исталган аёлга эришиши мумкин эди. Лекин ўзининг беҳисоб хушторлари орасида у фақат бўшлиқ ва бахтсизликни топди, холос.
Пуритан Томас Винсент шундай деган эди, “Фақат ёвузларнинг ёвузи гуноҳгина эркакларнинг бахтига чанг солади ва уни ўғирлайди.”
Биз қайта-қайта иблиснинг ёлғонига учамиз. Лекин Худо бизни нима бахтли қила олиши ҳақидаги ҳақиқатни айтади. Бизнинг тўлиқ бахтимиз биз ишонишни танлаган Зотнинг қўлларидадир.
Lasting Happiness Will Never Be Found in Sin
“What is the matter with the world?” Martyn Lloyd-Jones asked. “Why . . . war and all this unhappiness and turmoil and discord amongst men? . . . There is only one answer to these questions—sin. Nothing else; it is just sin.”
It’s common to blame the world’s suffering and unhappiness on lack of education, opportunity, or resources. If only we knew more or had more, we’d surely be better. No. Our most basic problem is just . . . sin.
Since lasting happiness can't be found apart from God, sin will never be a source of happiness.
Stephen Charnock wrote, “Though the fall be the cause of all our misery, yet [recognizing] it is the first step to all our happiness.”
Sin must be dealt with directly through awareness, confession, and repentance. Only in forgiveness can we have relational oneness with God and, hence, enduring happiness.
Anyone unaware of his or her guilt before a holy God is in the worst possible condition. What if a person with a burst appendix couldn’t feel pain? He might happily stay home and watch a movie rather than go to the hospital. And then he would die.
Sin kills ultimate happiness.
Puritan and Cambridge University professor William Whitaker (1548–1595) spoke of “sinning away that happiness wherein we were created.” This is a striking description of what Adam and Eve did in Paradise and what many of us do—we sin away happiness.
William Bates said, “The most pernicious effect of sin is the separation of the soul from God; and the restoral of us to happiness, is by reunion with him.”These two premises— that God is the source of all happiness and that sin separates us from God—lead to this conclusion: sin separates us from happiness.
Satan is the enemy of God’s happiness and ours. While he can’t rob God of happiness, he specializes in sabotaging ours, catching us on the baited hook of pleasure. The first hit of a drug, the buzz of alcohol, or the thrill of illicit sex seems so good at the time. But then the very thing that brings us a taste of joy robs us of true and abiding joy. Sin is the ultimate killjoy.
To sin is to break relationship with God. Therefore, sin is the biggest enemy of happiness, and forgiveness its greatest friend. Confession reunites us with the God of happiness.
If we believe that sin is never in our best interests, it will clarify many otherwise hard decisions in which we imagine we must choose between helping people do right and helping them be happy.
For instance, a young woman who believed that abortion takes the life of an innocent child nonetheless told me that because she loved her friend, she was going to drive her to the clinic to get an abortion. She said, “That’s what you do when you love someone, even if you disagree.”
I asked, “If your friend wanted to kill her parents and had a shotgun in hand, would you drive her to her parents’ house?”
“Of course not.”
But other than legality, what’s the difference? It’s never in a mother’s best interest to kill her child—it will ultimately take from her far more happiness than it brings. Too often, in the name of love, we assist people in taking wrong actions which, because they are wrong, will rob them of happiness. We may congratulate ourselves for being “loving,” but what good does our love do them if it encourages their self-destruction?
Because it doesn’t satisfy, sin demands increasing intensity.
Addiction provides a picture of all sin patterns. At first, the happiness it causes seems to outweigh the misery. But eventually the periods of misery increase while the periods of happiness fade. This is called the law of diminishing returns. Life is promised; death is delivered. Every drug, alcohol, and pornography addict is living proof that the next high is less satisfying than the last.
Heroin addicts first take the drug to be happy. In moments of clarity, they despise heroin for what it’s doing to them and despise themselves for yielding to it. Yet memories of brief pleasure overpower their prevailing misery. Longing to escape, they take another hit, hoping this time will bring lasting happiness. It never does.
If insanity is doing the same thing over and over while expecting different results, sin not only leads to insanity—it is insanity.
Regardless of your drug of choice—materialism, cocaine, pornography, power—the nature of any sin is saying, “This time will be different.” Yet it just keeps killing us—in the name of happiness.
Unrighteous lifestyle choices lead to deeper unhappiness.
Historically, our culture’s fashion, film, and music industries—merchants of “happiness”— have been run largely by men. The immoral values promoted by these industries lure young girls into promiscuity, convincing them it’s cool. A girl has casual sex and later feels rejection, loss of respect, and disdain from the boy she believed loved her. The dream turns into a nightmare. But hoping that next time will be different, she has sex with another boy, and another, and another, until her self-respect is completely gone.
For decades, mothers have been promised they can be happy if they “terminate the pregnancy”—the deceiver’s language for “kill your child.” Yet I’ve talked with countless women who, years later, still weep over their abortions. The adverse physical and psychological consequences of abortion are well documented, including higher levels of depression and suicide. Numerous post-abortion support groups exist to help women heal after getting the abortion they were told would bring them happiness.
Our culture also entices people into viewing pornography. The happiness it promises instead delivers shame, loneliness, and devastation and leads to an endless downward spiral of deeper perversion and darkness.
Similarly, some people have bought into the idea that they’ll find happiness in the homosexual lifestyle. But when they surrender to their desires, they typically end up unhappy.
There’s a tragic irony in the positive term gay, which has replaced historically negative terms, such as sodomite, and neutral terms, such as homosexual. No matter how happy gay may sound, these are the facts about the suicide rate among homosexuals:
The risk of suicide among gay and lesbian youth is fourteen times higher than for heterosexual youth.
Between 30 and 45 percent of transgendered people report having attempted suicide.
I didn’t get these statistics from religious conservatives, but from a secular website sympathetic to gay and lesbian issues. [1] A study that analyzed twenty-five earlier studies regarding sexual orientation and mental health showed that “homosexuals and bisexuals are about 50% more likely than their heterosexual counterparts to suffer from depression and abuse drugs.” [2]
For many years, it was widely assumed that this much higher level of unhappiness was due to humiliation over others’ disapproval. Though society has become much more accepting of the homosexual lifestyle, unhappiness persists even among those surrounded by affirmation. Gay marriage may be legal, but that doesn’t change its nature or eliminate the harm to those engaging in it.
Likewise, countless heterosexuals’ lives have been destroyed by believing the false promise of happiness in an affair. I know many people who’ve had affairs and have spent the rest of their lives regretting it.
King Solomon could have had any woman he wanted—“the delight of the sons of man” (Ecclesiastes 2:8). But in his countless mistresses he found only emptiness and unhappiness.
Puritan Thomas Vincent said, “Nothing doth hinder men’s happiness here, nothing can deprive them of happiness in the other world, but this evil of evils, sin.”
We fall for Satan’s lies over and over again. But God tells us the truth about what will make us happy. Our ultimate happiness hinges on whom we choose to believe.
Excerpted from Randy Alcorn’s book Happiness. Also available: Does God Want Us to Be Happy?, which offers a collection of short, easy readings on one of life’s biggest questions: in a world full of brokenness, is happiness a worthy pursuit for Christians? It's perfect for those who would like to consider the central question in Happiness in a shorter form.
[1] Natasha Tracy, “Homosexuality and Suicide: LGBT Suicide: A Serious Issue,” HealthyPlace.com, April 12, 2013.
[2] Nancy Schimelpfening, “Homosexuality Strongly Linked to Depression and Suicide,” About.com, October 30, 2014.